United Airlines авиакомпанияси рейсдан икки нафар ёшни тушириб қолдиргандан сўнг можаролар марказида қолди.
Майкл Хол ва унинг рафиқаси Амбер Максвел Коста-Рикага тўйларини нишонлаш мақсадида учиб кетаётган эди. Парвоздан олдин улар самолётда ўз жойларидан бошқа бўш ўриндиққа жойлашишди. Аниқланишича, ушбу жойлар қулайлиги сабабли уларнинг чипталарида кўрсатилган жойдан қимматроқ бўлган. Ушбу ҳолат уларни рейсдан туширилишига сабаб бўлди.
“Биз бу нарса катта аҳамиятга эга деб ўйламагандик, биринчи классга ўтишга ҳаракат қилмагандик, шунчаки бир неча қатор олдинда жой бўшлиги сабабли у ерга ўтиб олгандик”, — дейди Хол.
Авиакомпания вакиллари эса йўловчилар бир неча бор чипталарида кўрсатилмаган жойга ўтмоқчи бўлганлигини таъкидлашди.






