АсосийJamiyat

​Янгийўлда босқинчилик содир этганликда гумонланаётган шахслар қўлга олинди

'​Янгийўлда босқинчилик содир этганликда гумонланаётган шахслар қўлга олинди'ning rasmi

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида содир этилган босқинчилик жинояти ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар, мутасадди ташкилотлар, қўни-қўшнию, маҳалла-кўйни бирдай ташвишга солди, ички ишлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг тезкор ҳаракатлари натижасида босқинчилик жинояти содир этганлик ҳолати юзасидан ўтказилган тергов суриштирув натижалари ўз самарасини бериб, гумондорлар қўлга олинди, деб хабар беради Тошкент вилояти ИИБ.

Афсуски, бу жиноятни содир этганликда гумон қилинганлар ҳам бегоналар эмас, гумондорлардан бири маҳаллада истиқомат қилувчи Рустам Асаталиев ва унинг кўча-кўйдаги бекорчи тенгдош-дўстлари Сулейман Зейналов, Абзал Саидов ҳамда Ғофуржон Мурзахоновлар эканлиги маълум бўлди.

Босқинчилар девор ошиш йўли билан Муҳайё Абдулхаированинг уйига ғайриқонуний равишда кириб, уй эгасига ҳужум уюштириб, оёқ ва қўлларини скотч билан боғлаб, оғзини пайпоқ билан беркитиб, унинг ҳаёти ва соғлиги учун хавфли бўлган зўрлик ишлатган ҳолда пул беришини талаб қилишган. Уйда мавжуд бўлган М.Абдулхаировага тегишли бўлган қимматбаҳо тақинчоқлар, “Iphone-5” ва “Iphone-5S” русумли телефон аппаратлари, массаж ускунаси ҳамда сейфда сақланган Муҳайё Абдулхаированинг турмуш ўртоғи Равшан Абдулажоновга тегишли икки дона ов милтиқларини қўлга киритишиб, жиноят содир этган жойидан яширинишган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бошқа янгиликлар