7 апрел куни Япониянинг илк чартер рейси 250 нафар сайёҳ билан Самарқанд аэропортига келиб қўнди. Бу ҳақда “Uz24” хабар бермоқда.
Бир ҳафта давом этадиган саёҳатларда япониялик меҳмонлар кўҳна Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларида бўлиб, тарихий ва меъморий обидаларимиз бўйлаб маърифий экскурсиялар, бой маданий дастурлар, фолклор гуруҳларининг чиқишлари, миллий ошхонамиз неъматларидан, бир сўз билан айтганда, ўзбекона меҳмондўстликдан баҳраманд бўладилар.
Апрелдан октябр ойига қадар Ўзбекистонга Япониянинг турли шаҳарларидан 10та чартер парвозларни амалга ошириш режалаштирилган. Парвозлар орқали 2500 япониялик меҳмон юртимиз бўйлаб саёҳатларда иштирок этадилар.






