Зарур масаллиқлар: хамирига: 100-150 гр. ун, 100 граммдан шакар ва шоколад, 3 дона тухум, 2 чой қошиқ хамирюмшатгич; суфле учун: 250 мл. қаймоқ, 150 гр. шакар, 10 гр. желатин, 3 дона банан; устига сепишга: 100 гр. ёнғоқ.
Тайёрланиши: 1. Шоколадни бўлаклаб, сув буғида эритинг. Тухумни шакар билан кўпиртириб, шоколадни қўшинг-да, миксерда аралаштиришни давом эттиринг. Кейин хамирюмшатгич ва унни қўшинг. Хамир жуда қуюқ бўлиб кетмасин. Хамирни пишириқ қоғози солинган газ патнисига қуйиб, юзасини текисланг. 180 даражада қиздирилган газ печига 10-15 дақиқага қўйинг. Бисквитимиз пишгач, қоғози билан иссиқ ҳолида рулет шаклида ўраб қўйинг.
2. Бананни майдалаб тўғранг. Ёнғоқни яхшилаб эзинг.
3. Желатинни 100 мл. қайнатиб совитилган сувга солиб, ўрамида кўрсатилган муддатга ивитиб қўйинг. Сўнгра оловга қўйинг. Қайнаш даражасига етгач, оловдан олиб совитасиз.
4. Қаймоқни шакар билан кўпиртириб, ивитилган желатинни қўшинг. 3 ош қошиқ қаймоқдан олиб қўйиб, қолганига бананни қўшинг. Миксерда яхшилаб аралаштиринг.
5. Рулетнинг устига суфлени соламиз-да, ўраймиз. Ва юзига қаймоқдан суртамиз. Майдаланган ёнғоқни сепиб, 4-5 соат музлаткичга қўйиш тавсия этилади.
8 кишилик
2 соат






