АсосийSport

“Пахтакор” ФК тарқалган хабарларга расмий маълумот билан чиқди

'“Пахтакор” ФК тарқалган хабарларга расмий маълумот билан чиқди'ning rasmi

"Пахтакор" футбол клуби муассислар ўзгаргани ҳақида тарқатилган хабарлар тўғри эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда клубнинг Facebook саҳифасида эълон қилинди.

“Бугунги кунда "Пахтакор" ФК масъулияти чекланган жамият ҳисобланиб, у 100% Тошкент шаҳар ҳокимияти тасарруфида ҳисобланади. Турли ОАВда тарқатилаётган хабарлар эса ҳеч қандай асосга эга эмас. Айни вақтда "Пахтакор" ФК бу хабарлар юзасидан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.Клуб барча турдаги ОАВ вакилларига мурожаат қилади ва Пахтакор ФК ҳақидаги хабарлар фақатгина клуб расмий сайтида тарқатилган тақдирда ҳақиқатга мос келишини билдиради”, – дейилади хабарда.

Аввалроқ миллиардер Алишер Усмонов “Пахтакор” ФК акционерига айлангани ҳақида хабар тарқалганди. Кейин эса ушбу маълумот расман рад этилди.

Бошқа янгиликлар