Хонанда Отабек Муталхўжаев машҳур Болливуд актёри Саиф Али Хон билан Instragram орқали дўстлашиб олди. Эндиликда Отабек кумири билан учрашиш ниятида, деб ёзади “Popcornuz.com”.
Отабек Саиф Али Хон билан учрашув чоғида актёрга янги қўшиқ совға қилмоқчи. Мазкур тарона Саиф Али Хонга бағишлаб куйланган.
“Яқин кунларда режалаштирилаётган Ҳиндистон сафари чоғида шу қўшиққа клип суратга олинади.Клипга актриса Ситора Олимжонова ҳам таклиф этилди”,—дейилади хабарда.






