АсосийSUG'DIYONA

​Қандай маҳсулотлар юз терисини қаритади?

'​Қандай маҳсулотлар юз терисини қаритади?'ning rasmi

1. Кока кола, бу ичимлик таъсирида нафақат семирасиз балким сахароза тери намлигини йўқотиб қариш жараёнини тезлаштираркан.

2. Алкоголь маҳсулотлари тери, овоз йўғонлашишига ва жигарга салбий таъсир кўрсатади. Юз териси сарғимтир оқиш тусга киради. Кўп ичадиган одамларда эрта ажин тушиши рўй беради.

3. Кофе. Кофе куп ичадиган одам инсультга жуда яқин турадиган одамлар руйхатига кираркан. Сабаби кофе таркибида қонни ҳаракатга келтирувчанлик бўлиб юракка салбий таъсир қилиши ҳам мумкин. Тери ранги қорайиб кўз атрофи кўкаришига сабаб бўлади.

4. Туз. Шўр маҳсулотларни кўп истеъмол қилсангиз кўз ва кўз остида халтачалар пайдо бўлишини гувоҳи бўласиз. Туз бориб-бориб терида ажин кўпайишига сабаб бўлади, тери эластиклигини йўқотади хиралашади.

5. Чипси, чипси ва қовурилган картошкалар нафақат семиришингизга балким юзингизда жуда кўп ҳуснбузарларни кўпайишига таъсир кўрсатаркан. Ҳуснбузар чиқмасин десангиз қовурилган картошка ва чипсилардан узоқроқ юринг.

6. Булочка ва шунга ўхшаш дрожжали маҳсулотлар кўп истеъмол қилинса юзда сариқ холчалар ва ҳуснбузарлар кўпайишига сабаб бўлади. Бу маҳсулотлар ўрнига қора нон енг. Қора нон юз терисини тиклашга ёрдам беради

7. Чизкейклар ҳам юз терисида ажинлар эрта тушишига сабаб бўларкан. Чунки бу усулда тайёрланган десертлар таркибида карбогидратлар бўлиб юз терисига ўз таъсирини ўтказмай қолмайди.

8. Томатли соуслар, кетчуплар таркибида сахароза бўлиб, бу юқорида айтганимиздек юз терисининг эластиклигини йўқотади. Яхшиси уй шароитида тайёрланган маҳсулотлар истеъмол қилинг.

9. Ёғли попкорнлар ошқозонда хазм жараёнини бузиб, юзда иссиқликлар келтириб чиқаради.

Юз терингизни асранг. Тўғри овқатланинг, шунда ҳар қандай ёшда ҳам ўз ёқимли кўринишингизни сақлаб қоласиз...

Бошқа янгиликлар