АсосийJamiyat

​Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Тошкeнтга кeлди

'​Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Тошкeнтга кeлди'ning rasmi

6 апрел, пайшанба куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи давлатлари Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Беларус Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Макей, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Кайрат Абдрахманов, Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев, Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сироджидин Аслов, Озарбайжон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Халаф Халафов, Молдова Республикаси ташқи ишлар ва Европа билан интеграция вазири ўринбосари Лилиан Дарий, Туркманистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Вепа Хаджиев ва МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев бошчилигидаги делегациялар етиб келди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

7 апрел куни очиладиган МДҲ ТИВК йиғилишида иштирокчи давлатларнинг минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни чуқурлаштириш, шунингдек барқарор ривожланишни таъминлашда кўп томонлама ҳамкорлигига оид 15 та масала муҳокама қилиниши режалаштирилмоқда.

Бошқа янгиликлар