Германиянинг Нюрнберг шаҳрида яшовчи 16 ёшли қиз Симона Тейлор 2014 йилдан бери маникюр қайчилари ва тирноқ олиш учун ишлатиладиган бошқа асбоблардан қўрқади. Ўшандан бери бу қиз тирноғини олмайди. Ҳозирда унинг тирноқлари 10 сантиметр узунликка етган. Мактаб ўқувчиси узун тирноқлари унга бир қанча ноқулайликлар туғдиришини айтади. Бироқ тирноқларини олишга ҳам қўрқади.

Тейлор узун тирноқларга меҳр қўйишига YouTube`даги бир ролик ҳам сабаб бўлганини маълум қилди. Мазкур роликда узун тирноқларни қандай парвариш қилиш борасида тавсиялар берилган эди. Симона кундалик юмушларини бажаришда узун тирноқлари қўл келиши, дарсда назорат иши ёзаётганда эса ручка тутиб ёзиш, қизга қаттиқ азоб беришини маълум қилади.

Тейлорнинг айтишича, у бир марта девордан ошиб ўтаётганда тирноғини синдириб қўйган. Унинг ўқитувчилари ҳар доим тирноғини олишини айтади. Бироқ, Симона ўз фикридан қайтмаяпти.







