АсосийDunyo

​70 йил бирга яшаган эр-хотин бир вақтда 4 дақиқа фарқ билан вафот этди

'​70 йил бирга яшаган эр-хотин бир вақтда 4 дақиқа фарқ билан вафот этди'ning rasmi

Буюк Британиялик кекса эркак вафот этганидан тўрт дақиқа ўтиб, унинг турмуш ўртоғи ҳам вафот этди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.

Жуфтлик 70 йил бирга яшаган эди. Улар ҳаётининг сўнгги дақиқаларини бирга ўтказа олмади: Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси 93 ёшли Уилф Расселл (Wilf Russell) “ақли заифлик” ташхиси қўйилгани учун Лестершир графлигида жойлашган мурувват уйида, унинг рафиқаси 91 ёшли Вера Рассел(Vera Russell) эса январь ойидан бери шифохонада даволанаётган эди. Эр-хотиннинг қариндошларининг маълумот беришича, аёлнинг соғлиғи турмуш ўртоғи уни танимай қолганидан сўнг ёмонлаша бошлаган. Кекса эркак авж олаётган касаллик туфайли сўнгги пайтларда хотирасини ҳам йўқота бошлаган эди.

29 март куни маҳаллий вақт билан 6:50 да Уилф мурувват уйида вафот этди. 6:54 да эса Уилфнинг рафиқаси Вера ҳам вафот этди. У турмуш ўртоғи вафот этганидан хабар ҳам топмади, дейилади хабарда.

Уилф бўлажак рафиқаси билан 18 ёшида танишган эди. Ўшанда Вера 16 ёшда бўлган. Улар уруш тугаши билан яъни 1945 йилда турмуш қурган.

Бошқа янгиликлар