3 апрель куни Санкт-Петербург шаҳар метросида юз берган портлаш оқибатида яраланганлар орасида ягона, вояга етмаган 15 ёшли барнауллик қиз ҳам борлиги маълум бўлди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.
Бу ҳақда Россия Федерацияси Президенти расмий сайтининг болалар ҳақ-ҳуқуқлари билан шуғулланувчи ташкилот вакили Анна Кузнецова маълумот берди.
15 ёшли банрнауллик қиз бувиси билан бирга келажакда таълим олиш, олий ўқув юртини танлаш мақсадида Санкт-Петербург шаҳрига келган эди. Портлаш оқибатида қизнинг юзи куйиб, боши жароҳатланган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши.
3 апрель куни Москва вақти билан 14.40 да Санкт-Петербург шаҳар метросидаги “Сенная площадь” ва “Технологический институт” метро бекатлари оралиғида поезд вагони ичида портлаш юз берди. Сўнгги маълумотларга кўра, теракт оқибатида 14 киши ҳалок бўлди. Тергов қўмитаси теракт юзасидан жиноий иш қўзғатди.






