АсосийJamiyat

​“Умра-2017” Баҳор мавсуми зиёратчиларининг сўнгги гуруҳи умра сафарига учиб кетдилар

'​“Умра-2017” Баҳор мавсуми зиёратчиларининг сўнгги гуруҳи умра сафарига учиб кетдилар'ning rasmi

1 апрель куни ўзбекистонлик зиёратчиларнинг Баҳор мавсумидаги охирги 220 нафардан иборат гуруҳи умра сафарига учиб кетдилар. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита Халқаро алоқалар бўлими хабар берди.

Зиёратчиларни Тошкент халқаро аэропортида Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари кузатиб қолдилар.

Баҳор мавсумида жами 5498 нафар фуқароларимизнинг Тошкент – Жидда – Тошкент йўналиши бўйича 24 та чартер авиарейсларда сафарлари ташкил этилмоқда.

Бугунги кунга қадар фуқароларимиздан 4123 дан зиёдаси умра амалларини бажариб, соғ-саломат мамлакатимизга қайтиб келдилар ҳамда 1360 нафари муқаддас заминларда ўз ибодатларини давом эттирмоқдалар.

Зиёратчиларга мавсум давомида ўзбекистонлик 8 нафар ишчи гуруҳи, 107 нафар гуруҳ раҳбари (элликбоши), 27 нафар шифокор ва 8 нафар ошпаз хизмат кўрсатмоқда.

Баҳор мавсумида зиёрат 10 кунни ташкил этиб, улар Мадина шаҳрида 3 кун, Маккада эса 7 кун бўладилар.

Зиёратчиларимизнинг сўнгги гуруҳи Ватанимизга жорий йилнинг 11 апрель куни қайтиб келадилар.

Бошқа янгиликлар