Американинг Сент-Луис шаҳридаги қушхона деворидаги тешикдан 6 нафар сигир қочиб кетди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.
Мазкур видео ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди. Сигирлардан бири серқатнов йўлга югуриб чиқиб, авария ҳолатини юзага келтирди. Воқеа жойига етиб келган полициячилар бироз муддат давом этган қувиш натижасида сигирни ушлашга муваффақ бўлишди. Шундан кейин сигир қушхонага қайтарилди. Ҳозирча қолган сигирларнинг тақдири номаълум.






