Подмосковьелик эркак мебель ортилаётган “Тез ёрдам” машинасини видеога олди, деб хабар берди Tvzvezda.ru.
Кадрда юк ташувчилар “Тез ёрдам” машинасига катта шкафни ортаётгани, машинанинг ичи ҳам бошқа мебелларга тўлалиги акс этган.
Шу билан бирга қўшни подъезд олдида ҳам бошқа “Тез ёрдам” машинаси турган. Ҳозирча мазкур ҳолатга ойдинлик киритилмаган.
Россия Федерацияси қонунларига биноан “Тез ёрдам” машинасидан бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас. У фақатгина биринчи ёрдам кўрсатувчи транспорт воситаси ҳисобланади.






