АсосийJamiyat

​Москвада Ўзбекистон-Россия вазирликлараро маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди

'​Москвада Ўзбекистон-Россия вазирликлараро маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди'ning rasmi

2017 йилнинг 13-15 март кунлари Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси инвентаризатсия ва икки томонлама муносабатларнинг шартнома-ҳуқуқ базасини мукаммаллаштириш бўйича Ўзбекистон-Россия вазирликлараро маслаҳатлашувларида иштирок этди.

Россия делегациясига Ташқи ишлар вазирлиги МДҲ мамлакатлари учинчи департаменти раҳбари ўринбосари Евгений Терехин бошчилик қилди.

Маслаҳатлашувлар чоғида Ўзбекистон ва Россия томонларидан кўриб чиқилаётган ва бўлажак олий даражадаги учрашувда имзоланиши режалаштирилаётган ҳужжатлар лойиҳалари муҳокама қилинди.

Бошқа янгиликлар