АсосийJamiyat

​Прокурордан 15 минг доллар пул талаб қилган қария 3 йилга қамалди

'​Прокурордан 15 минг доллар пул талаб қилган қария 3 йилга қамалди'ning rasmi

Қашқадарё вилояти Муборак туманида яшовчи 65 ёшли қария туман прокуроридан 15 минг доллар пул талаб қилди, деб хабар беради “1news.uz”.

“Ҳуқуқ” нашри хабарига кўра, қария туман электр корхонаси устидан прокурорга шикоят қилган, прокуратура шикоятни ўрганиб, қонуний ҳал этган. Бироқ шикоят ёзиш орқали одамлардан пул ундиришга одатланган қария бу гал моддий манфаат кўрмаган.

Шу боис у электр корхонасини қонуний текширмади деган даъво билан туман прокурори устидан шикоят ёза бошлаган. Шикоятларни тўхтатиш эвазига эса туман прокуроридан 15 минг доллар талаб қилган.

Қайд этилишича, 65 ёшли фуқаро воситачи орқали 5 минг доллар олаётганда ҳуқуқ органлари томонидан ушланган.

Жиноят ишлари бўйича Муборак тумани суди фуқарога 3 йил озодликдан чеклаш ва энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида жарима тайинлаган.

    Бошқа янгиликлар