АсосийDunyo

​Туркияда сайёҳлар минган ҳаво шари ҳалокатга учради

'​Туркияда сайёҳлар минган ҳаво шари ҳалокатга учради'ning rasmi

Туркияда сайёҳлар минган учта ҳаво шари кучли шамол оқибатида ҳалокатга учради, деб хабар берди “Tvzvezda.ru” нашри.

Воқеа 14 март куни Туркиянинг марказий қисмида рўй берди. Европа ва Хитойдан ташриф буюрган сайёҳлар минган ўнлаб ҳаво шарлари уларни Каппадокия вилоятидан олиб келаётган эди. Аммо бирдан шамол кўтарилиб, ёмғир ёғиши оқибатида бир нечта ҳаво шари фавқулодда қўнишни амалга оширишга мажбур бўлди. Тўққиз нафар сайёҳ синиш ташхиси билан касалхонага ётқизилди, қолганлари эса енгил тан жароҳати олди. Ҳодиса оқибатида умумий ҳисобда 50 нафарга яқин одам жароҳат олди.

Бошқа янгиликлар