АсосийJamiyat

​Хитойнинг Шанхай шаҳрида Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилди

'​Хитойнинг Шанхай шаҳрида Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилди'ning rasmi

Хитойнинг Шанхай шаҳридаги университет марказий майдонига буюк ўзбек шоири ва мутафаккири Низомиддин Мир Алишернинг ҳайкали ўрнатилди. Бу ҳақда “Жаҳон” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Ёдгорликнинг тантанали очилиш маросимида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон Бадиий академияси вакилларидан иборат делагация иштирок этди. Шунингдек, маросимда Шанхай университети ва бошқа олий ўқув юртлари ходимлари, хоржий давлатлар билан дўстлик алоқалари ассоциацияси раҳбарлари ва ходимлари, жамоатчилик вакиллари, талаба ва журналистлар қатнашди.

Бронзадан ясалган Алишер Навоий ҳайкалининг баландлиги 3 метрни ташкил этади.

    Бошқа янгиликлар