АсосийJamiyat

​Мамлакатимизда ўтказилган умумхалқ ҳашарда 22 миллиондан ортиқ киши иштирок этди

'​Мамлакатимизда ўтказилган умумхалқ ҳашарда 22 миллиондан ортиқ киши иштирок этди'ning rasmi

Мамлакатимизда 11-12 март кунлари ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашарида 22 миллиондан ортиқ киши иштирок этди, дея хабар беради ЎзА.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши асосида март-апрель ойлари мамлакатимизда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги деб эълон қилинди. Унинг доирасида 11-12 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси «Маҳалла» хайрия жамоат фондидан маълум қилишларича, умумхалқ хайрия ҳашари мамлакатимизнинг барча ҳудудлари, қишлоқлар, маҳаллалар, ташкилот ва муассасаларда кўтаринки руҳда ўтган.

Ҳашар кунлари 48 минг гектардан зиёд майдонда ободонлаштириш ишлари амалга оширилган. 32 минг километр ариқ-зовурлар, лотоклар тозаланиб, зиёратгоҳ ва қабристонлар тартибга келтирилган. Бундан ташқари, ҳашар кунларида қарийб 22 миллион туп дарахтга шакл берилиб, оқланган. 24 миллион туп мевали, манзарали дарахт кўчати, 17 миллион туп гул экилган.

Бу йил ҳам Наврўз байрами муносабати билан маҳаллалар ҳудудида кўплаб ижтимоий-маданий, савдо иншоотлари фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Ҳашар кунлари ўз иш жойида меҳнат фаолиятини давом эттирган ҳар бир корхона, муассаса, ташкилотлар ходимлари ҳам умумхалқ хайрия ҳашарига ўз улушини қўшди.

    Бошқа янгиликлар