АсосийDunyo

​Мисрда 3000 йиллик Рамзес II нинг ҳайкали топилди (Видео)

'​Мисрда 3000 йиллик Рамзес II нинг ҳайкали топилди (Видео)'ning rasmi

9 март куни Қоҳира ва Миср археологлари ҳақиқий оламшумул топилмага дуч келиб, 3000 ёшли Рамзес II нинг ҳайкалини топишди, деб хабар берди “Оnedio.ru” нашри.

Қазилма ишларини мисрлик ва германиялик археологлар олиб борди, уларнинг фикрича, мазкур ҳайкал Рамзес II нинг ҳайкалидир. Чунки у Рамзес дафн этилган мақбара яқинидан топилди. Унинг ёнидан яна Рамзеснинг набираси фиравн Сети II нинг ҳайкали ва иероглифли ёдгорлик ҳам топилди.

Рамзес II нинг ҳайкали кварцитдан ясалган бўлиб, унинг баландлиги 8 метрни ташкил этади. Қазилма ишлари тугагандан кейин ҳайкал қайта тикланиб, 2018 йилда Ғазода очилиши режалаштирилган Катта Миср музейига юборилади.

Эслатиб ўтамиз, Рамзес II Буюк Рамзес номи билан машҳур бўлиб, тарихдаги буюк Миср фиравнларидан бири ҳисобланади. У ўз ҳукмронлиги даврида Миср чегараларини сезиларли даражада кенгайтирган.


    Бошқа янгиликлар