АсосийDunyo

​CNN бошловчиси жонли эфирда инсон миясини еди (Видео)

'​CNN бошловчиси жонли эфирда инсон миясини еди (Видео)'ning rasmi

АҚШнинг етакчи телеканалларидан бири ҳисобланувчи CNN телеканали бошловчиси Реза Асланнинг каннибаллар билан бирга жонли эфирда инсон миясини ейиши катта жанжалга сабаб бўлди, деб хабар берди “Tengrinews.kz” нашри.

Американинг CNN телеканали бошловчиси ҳиндларнинг Агхори диний сектаси ҳақида жонли эфирда кўрсатув олиб бораётганда, улар билан бирга диний маросимда инсон миясини ейиши томошабинларнинг норозилигига ва катта жанжал кўтарилишига сабаб бўлди. Уни нафақат томошабинлар, балки ҳиндларнинг ўзи ҳам танқид қилди. Реза Аслан мазкур каналда “Худога ишонувчи” деган кўрсатувни олиб боради. Бу эпизод Ҳиндистонда суратга олинган бўлиб, унда сектантлар вафот этган одамнинг кулини бошловчига суртгани, кейин жасаднинг жағ суягидан ясалган шодани унинг бошига таққанлиги акс этган.

Бошловчи ўзининг Facebook саҳифасида оловда пиширилган инсон мияси унга писта кўмир таъмини эслатганлигини ёзди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Асланни каннибализмда, CNN телеканалини эса шу йўл билан рейтингини кўтармоқчи бўлганликда айблашди.


    Бошқа янгиликлар