АсосийDunyo

​Берлин аэропорти ходимлари иш ташлаши туфайли 600 дан ортиқ рейс бекор қилинди

'​Берлин аэропорти ходимлари иш ташлаши туфайли 600 дан ортиқ рейс бекор қилинди'ning rasmi

“Тегель” ва “Шенефельд” номли икки Берлин халқаро аэропортининг ер усти хизмати ходимлари душанба кундан иш ташлади, деб хабар берди “Tvzvezda.ru” нашри.

Иш ташлаш туфайли 642 та рейс бекор қилинади.

Касаба уюшмаси ходимининг маълумот беришича, самолётларга хизмат кўрсатиш маҳаллий вақт билан соат 04:00 да тўхтатилади. Германиянинг етакчи авиаташувчи компанияси бўлган Lufthansa компанияси умумий ҳисобни айтмаган ҳолда, 13 март куни Берлиндан Франкфуртга, Мюнхенга учадиган рейслари бекор қилинишини эълон қилди. Ўтган ҳафта ҳам аэропорт ходимлари иш ташлаш эълон қилганлигини туфайли 650 та рейс бекор қилинган эди.

    Бошқа янгиликлар