АсосийSport

“Пахтакор” ўйинига чипта сотиб олган мухлислар “Дамас” машинасини ютиб олиши мумкин

'“Пахтакор” ўйинига чипта сотиб олган мухлислар “Дамас” машинасини ютиб олиши мумкин'ning rasmi

Олий Лига 3-турида “Пахтакор” жамоаси ўз майдонида “Динамо” футболчиларини қабул қилади. Мазкур учрашувда “Пахтакор” стадионига ташриф буюрадиган мухлисларни ажойиб совғалар кутмоқда.

Мавсумий абонемент ва чипта сотиб олган ҳар бир ишқибоз “Омадли мухлис” совринли акциясида иштирок этиб, асосий совға сифатида “Дамас” автомобилини ютиб олиш имкониятига эга бўлади, деб ёзади клуб расмий сайти.

Шунингдек, стадионга келган мухлислар барча қулайликлардан фойдаланиши мумкин ва бу борада зарур ишлар амалга оширилади. Чипталар 10 ва 20 минг сўмдан стадион кассаларида сотувга чиқарилади.

Бошқа янгиликлар