АсосийJamiyat

​Туркманистонда Ислом Каримовнинг ёдгорлик мажмуаси очилади

'​Туркманистонда Ислом Каримовнинг ёдгорлик мажмуаси очилади'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Туркманистонга жўнаб кетди.

Шавкат Мирзиёев учун бу Ўзбекистон Президенти сифатида илк хорижий ташриф бўлди. Ўз ўрнида у Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг учинчи бор мамлакат президенти этиб сайланганидан кейинги илк юқоримартабали меҳмони бўлади.

Ташриф доирасида стратегик ҳамкорлик тўғрисида, ҳар соҳада ҳамкорликни ривожлантириш бўйича иккитомонлама ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.

СA-news берган хабарга кўра, Шавкат Мирзиёев Турманистоннинг Туркманобод (Чоржў) шаҳрида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ёдгорлик мажмуасининг очилишида ҳам қатнашади.

    Бошқа янгиликлар