АсосийSport

Қорақалпоғистонда футзал мураббийлари учун Level 1 халқаро ўқув-курслари ўтказилади

'Қорақалпоғистонда футзал мураббийлари учун Level 1 халқаро ўқув-курслари ўтказилади 'ning rasmi

Ўзбекистон Футбол Федерацияси ҳамда Осиё Футбол Конфедерацияси ҳамкорлигида шу йилнинг 10–15 март кунлари Қорақалпоғистон Республикасида футзал мураббийлари учун ОФКнинг Level 1 ўқув-курслари ўтказилади.

Назарий ва амалий машғулотлардан иборат ўқув-курслар Нукус шаҳридаги Олимпия захиралари коллежида бўлиб ўтади. Мураббийлик курсларини ОФК инструктори Аваз Максумов олиб боради. Унга Level 2 лицензиясига эга бўлган Жалимов Онтар ва Хромов Константин ассистентлик қилади.


Маълумот учун, Level 1 лицензиясини қўлга киритган мураббийлар кейинчалик Level 2 ва Level 3 даражалари учун ўқишни давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.

Бошқа янгиликлар