АсосийSport

Сардор Рашидов гол урган ўйинда «Ал-Жаиш» иродали ғалабага эришди

'Сардор Рашидов гол урган ўйинда «Ал-Жаиш» иродали ғалабага эришди 'ning rasmi

Қатар Юлдузлар Лигаси 23-турида Ўзбекистон МТЖ аъзоси Сардор Рашидов тўп сураётган “Ал-Жаиш” жамоаси сафарда “Ал-Муайдар” меҳмони бўлди.

Мазкур беллашувда “Ал-Жаиш” 2:1 ҳисобида иродали ғалабага эришди. Ўйиннинг 50 дақиқасида мезбонлар вакили Удрасси пенальтидан ҳисобни очган бўлса, 5 дақиқадан кейин Рашидов мувозанатни тиклади.

80 дақиқада Сейду Кейта “Ал-Жаиш”га уч очко келтирган гол муаллифи бўлди. Мазкур ғалабадан кейин Рашидов жамоаси учинчи ўринга чиқиб олди.

Бошқа янгиликлар