АсосийDunyo

​Ҳиндистонда ўтказилган теннис мусобақасида сигир ҳам иштирок этди

'​Ҳиндистонда ўтказилган теннис мусобақасида сигир ҳам иштирок этди'ning rasmi

Ҳиндистоннинг Гвалиор шаҳрида ITF теннис турнирида кортга сигир ҳам чиқди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Мукофот пули 15 минг долларни ташкил этган турнир қатнашчилари ва ташкилотчилари чақирилмаган меҳмонга эътибор қаратишмади. Сигир бироз сайр қилгач, хотиржамлик билан кортни тарк этди.

Ҳиндистонда сигир муқаддас жонивор ҳисоблангани учун бундай ҳолат ҳеч кимни таажжубга солмади, унга спортчилар ҳам, қўриқчилар ҳам ҳурмат билан қаради.

Бошқа янгиликлар