АсосийSport

Златан Ибраҳимович “МЮ”да яна икки йил қолмоқчи

'Златан Ибраҳимович “МЮ”да яна икки йил қолмоқчи'ning rasmi

“Манчестер Юнайтед” жамоаси ҳужумчиси Златан Ибрагимович клуби билан амалдаги шартномасини 2019 йилгача узайтиришга тайёр, дея хабар бермоқда Championat.com.

Швециялик тўпурарнинг амалдаги келишуви жорий мавсум якунида тугайди. Шартномада томонларнинг ўзаро розилиги бўйича келишув муддатини яна бир йилга узайтириш мумкинлиги кўрсатилган. Златан Ибраҳимович Англиядаги ўйинидан мамнун ва клуб билан шартномани 2 йилга узайтиришга тайёр экани айтди.

Маълумот учун, ушбу мавсумда Златан Ибрагимович АПЛнинг 24 ўйинида 15 та гол ва 4 та голи пасга муаллифлик қилди.

Бошқа янгиликлар