АсосийDunyo

​Украинанинг собиқ президенти рафиқасидан ажрашиб, ошпазининг синглисига уйланганини маълум қилди

'​Украинанинг собиқ президенти рафиқасидан ажрашиб, ошпазининг синглисига уйланганини маълум қилди'ning rasmi

Украина республикасининг собиқ президенти Виктор Янукович Германиянинг Der Spiegel нашрига берган интервьюсида 45 йиллик турмушидан кейин рафиқаси Людмила билан ажрашиб, ошпазининг синглисига уйланганлигини маълум қилди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.

Янукович ноқонуний рафиқаси билан 2014 йилда Россияга қочиб кетган. У ўз интервьюсида Ростов-на-Дону шаҳрида яшовчи ўғли уни моддий томондан таъминлаши ҳақида маълумот берди. Янукович Москва шаҳридаги офис биноларидан бирида интервью берди. Немис журналистининг айтишича, уни тансоқчилар қўриқлаган. Украина собиқ президенти интервью бериш жараёнида Россия президенти Владимир Путин билан бир неча маротаба учрашганлигини маълум қилди.

Бошқа янгиликлар