Тошкент вилояти Қибрай тумани “Ёшлик” МФЙда яшовчи, ишламайдиган, 1981 йилда туғилган фуқаронинг уйида, ёлланиб ишлаб юрган, Чирчиқ шаҳрида яшовчи 1971 йилда туғилган шахс уй бекаси ухлаб қолганидан фойдаланиб, унинг уйидан 1 200 000 сўм пули, 700 АҚШ доллари, “LG” телевизори, “Sony” русумли фотоаппарати, “iPhone” мобил телефони ва турли қимматбаҳо заргарлик буюмларини олиб уй эгасининг “Ласетти” автомашинасига юклаб, автомашинани ҳайдаб воқеа жойидан қочиб кетган, деб ёзади Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати.
Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида мазкур жиноятни содир этган, 1971 йилда туғилган шахс аниқланиб ушланди. Унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






