Индонезиядаги Ғарбий Ява вилоятининг маъмурий маркази ҳисобланган Бандунг шаҳридаги ҳукумат биносида портлаш юз берди, деб хабар берди “Ria.ru” нашри.
Бинони портлатган одам бино ичида қолиб кетди. Полициячилар билан унинг ўртасида отишма бўлди ва улар жиноятчини қўлга олди. Тергов ишлари бошлаб юборилди. Бомбанинг қўлбола эканлиги аниқланди, жиноятчи эса террорчилар билан алоқадорликда гумон қилинмоқда






