АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида “Оскар” мукофотининг саксон тўққизинчи тақдимот маросими бўлиб ўтди, деб хабар берди “Тengrinews.kz” нашри.
“Оскар” мукофоти тақдимоти Лос-Анжелеснинг “Долби” театрида бўлиб ўтди. 2009 ва 2010 йилда 10 та, 1934 ва 1935 йилларда 12 та фильм, бу йил эса 9 та фильм асосий мукофотга даъвогарлик қилди. Жанр борасида эса драма жанри етакчиликни қўлдан бой бермади. Тадбирга қизиқчи Жимме Киммел бошловчилик қилди. У мазкур тадбирдаги иштироки учун 15 000 доллар гонорар олди. Рақамлар ҳақида маълумот берадиган бўлсак, ҳиндистонлик машҳур актриса Приянка Чопра Lorraine Schwartz брендига тегишли нархи 5 миллион доллар бўлган 60 каратли бриллиант сирғани тақиб келди. Қуйида сизни “Оскар” мукофотини қўлга киритган ғолиблар билан таништирамиз.
“Энг яхши қисқа метражли фильм” номинацияси — ғолиб “Куйла” (Sing) фильми.
“Энг яхши қисқа метражли ҳужжатли фильм” — “Оқ дубулға” номли суриялик кўнгиллиларнинг авиазарбадан кейин вайроналар тагидан одамларни қутқараётгани ҳақидаги фильм.
“Энг яхши монтаж” — “Виждон амрига кўра”фильми. Мазкур фильм иккинчи маротаба “Оскар”ни қўлга киритди.
"Жунгли китоби” — “Визуал эффект” номинациясида ғолиб бўлди.
“Ла-ла ленд” фильмининг постановкачи рассоми илк “Оскар”ни қўлга киритди.
“Энг яхши анимацион фильм — “Зверополис”.
“Энг яхши қисқа метражли анимацион фильм” — Pixar студиясининг “Песочник” анимацион фильми.
“Чет тилидаги энг яхши фильм” — Эроннинг “Коммивояжер” фильми. Мукофотни Шарлиз Терон ва Ширли МакЛейнлар топширди. Фильм режиссёри Асқар Фарҳодий Трампнинг оппозицион сиёсати туфайли “Оскар” мукофотини шахсан қабул қилолмади. Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Дональд Трампнинг фармонига биноан еттита мусулмон мамлакати, шу жумладан Эрон давлати фуқаролари ҳам АҚШга киритилиши тақиқланган.
“Иккинчи пландаги энг яхши актриса” — Виола Дэвис!
“Энг яхши овоз монтажи” — “Етиб келиш”, “Энг яхши овоз” номинациясида эса “Виждон амрига кўра” фильми ғолиб бўлди.
“Энг яхши ҳужжатли фильм” номинациясида “О, Жей: Америкада ишлаб чиқарилган” фильми ғолиб бўлди. Фильм машҳур америкалик футболчи О.Жей Симпсоннинг ҳаётига бағишланган.
“Либослар дизайни” номинациясида ғолиблик “Афсонавий махлуқлар ва уларнинг макони” фильмига насиб этди.
“Энг яхши грим ва соч турмаги” номинациясида “Худкушлар гуруҳи” фильми мукофотни қўлга киритди.
“Иккинчи пландаги эркак роли” номинациясида Махуршалу Алининг “Ой нури” фильмидаги роли учун Алисия Викандер “Оскар” мукофотига сазовор бўлди. Номинантлар орасида Жефф Брижес, Дев Патель, Майкл Шеннон, Лукас Хежеслар ҳам бор эди.






