Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 турнири “А” гуруҳи 2-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Ал-Аҳли” учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб амирликлар устози Космин Олариу ва ҳужумчи Диоп иштирок этди.
“Эртага ўйин биз учун қийин кечиши табиий. Бўлажак ўйин ҳам икки жамоа учун муҳим саналади. “Локомотив” 1-турда мағлубиятга учраганига қарамай, улар кучли жамоа. “Локо” мухлислар қаршисида яхши ўйнайди, жамоа кучли футболчларга эга. ОЧЛ биз учун муҳим мусобақа ва унда яхши ўйин орқали ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Аввалги мавсумларда “Насаф” билан ўйилар қийин кечган, аммо тўпланган тажриба “Локомотив”га қарши қўл келади. Икки йил аввал “Ал-Аҳли” финалга чиққан, аммо ўшанда бу вазифа сифатида қўйилмаган. Ўша мавсумда гуруҳдан чиққанимиз ҳам катта натижа бўлганди”, – деди Космин Олариу.

“Сафар ўйини қийин кечиши тайин. Мураббий айтган кўрсатмаларни бажарамиз. “Локомотив” кучли жамоа, шунга қарамай ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз. “Локомотив” таркибида кучли футболчилар кўп, айнан ким кучли эканини айта олмайман. Улар жамоавий ўйин намойиш қилишади”, – деди Диоп.
Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” ва “Ал-Аҳли” учрашуви эртага, 27 февраль куни ТТЗ мавзесида жойлашган “Локомотив” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин 16:00 да старт олиши режалаштирилган.






