Яманнинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Зинжибар шаҳрида содир бўлган теракт оқибатида 5 нафар яманлик аскар ҳалок бўлди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.
Портлашдан кейин ҳукумат қўшинлари жангариларни ўққа тутди. Дастлабки маълумотларга кўра, худкуш-террорчи миналаштирилган автомобилда ҳарбий лагернинг кириш жойига келиб, портловчи моддани ишга туширган.
Худкуш-террорчи “Ал-қоида” террорчилик ташкилотининг аъзоси эканлиги аниқланди.






