Ижтимоий тармоқда Москва яқинидаги Минск шоссесида 30 га яқин автомобил иштирокида содир этилган ЙТҲнинг видеоси пайдо бўлди, деб хабар берди “Ria.ru” нашри.
Воқеани ЙТҲ содир бўлган жойдан ўтиб кетаётган автомобиль ҳайдовчиси видеога олган. Унда ҳалокатга учраган автомобилларнинг маълум бир қисмини кўриш мумкин. ЙТҲ буган эрталаб, соат саккизда содир бўлган. Ундан икки киши жабрланган. Ҳодиса тафсилотларига ойдинлик киритилмоқда.






