Қаршингиздаги суратлар орасидан кўнглингизу кўзингизга энг яқинини танланг ва феъл атворингизнинг ўзига хос жиҳатларини билиб олинг. Диққат қилинг, танловда узоқ иккиланиш ёки ўйлаб олиш бўлмасин.
1. КЎНГЛИ ОЧИҚ ИНСОН
Бу суратни танлаган кишининг феъл-атворига хавас қилса арзийди. Улар ҳар бир ишни аъло даражада бажаришга одатланишган. Юқори марраларни кўзлайдиган ва унга эришишда куч ва ғайратини аямайдиган десак асло муболаға бўлмайди. Бажараётган ишлари дунёни гўзаллаштириш учун амалга ошади. Шу ўринда ўз манфаатларини ҳам устун қўйишларини унутмаслик лозим. Аммо камдан-кам инсонларгина уларнинг меҳнатини қадрлай олади.
2. КУЙДИ –ПИШДИ...
Агар танловингиз ушбу суратга қаратилган бўлса, демак сиз ўзгаларнинг ташвиши билан куйиб-пишиб яшашга одатлангансиз. Зиммангизга қандай вазифа юклатилмасин, барчасини сидқи дилдан бажарасиз ва маъсулиятдан сира чўчимайсиз. Балки шунинг учун ҳам атрофдагиларнинг ишончини қозонгандирсиз. Яқинларингиз сўзлаб берадиган воқеа ва ҳикояларни жон деб тинглашади. Истасангиз, биргина табассум билан ҳар қандай қаҳри қаттиқ кўнгилни ҳам эритиб юбороласиз.
3. ЎЗ БИЛГАНИДАН ҚОЛМАЙДИГАН
Бу тоифа кишилардан ажойиб файласуфлар чиқади. Чунки улар фикрни барча нарсадан устун қўйишади. Бундан ташқари ўзларининг назарияларини ёлғизликда соатлаб ўйлаб чиқишни хуш кўришади. Изланувчан, янгилик яратишга бўлган иштиёқлари сабаб ҳурмат-иззатда яшашади. Гарчи атрофидагиларнинг қарорини маъқуллашмаса-да, бу борада муаммога дуч келишмайди.
4. КЎНГЛИ НОЗИК
Аслида, сиз каби инсонларни ҳаётда учратиш мушкул. Қалбингиз жуда нозик. Кўнглингизга яқин инсонни излаб, бутун умрингизни сарф қилишдан ҳам оғринмайсиз. Ахир қалб иши билан ҳазиллашиб бўладими?! Шунга қарамай ғайриоддий одатларингиз ҳам йўқ эмас. Баъзан фикрларингиз атрофдагиларга тушунарсиз, эриш туюлади. Уларни нотўғри талқин этишганида эса шахсий маконга эҳтиёж сезасиз. ҳаётда яхши ва ёмонни ажрата билиш хусусияти ҳам сизга бегона эмас.
5. Мустақил ...
Бу суратни танлаганлар ҳар жиҳатдан эркин ва мустақил кишилардир. Улар ҳаётда «ўзим бажараман» шиорига қатъий амал қилишади. Яқинлари ва ҳамкасблари учун ўрнак бўлишга одатланишган. ҳаётдан нима исташларини аниқ билсалар-да, ички қўрқув уни амалга оширишга тўсқинлик қилади. Улар самимийлик ва тўғрисўзликни қадрлашади. Ва ҳамиша ҳақиқатга тик боқишга интилишади.
6. ТАЪСИРЧАН
Атрофингиздагилар билан муносабат ўрнатишда қийинчилик сезмайсиз. Шу сабабдан дўст-дугоналарингиз бисёр. Табиатан ато этилган қобилиятингиз туфайли суҳбатдошингизни осонгина ўзингизга ром этасиз. Кўрсатган меҳр, эътиборингиз эвазига дилхиралик кўрсангиз, хафсалангиз пир бўлади. Ана шу ҳолатларга қарши руҳингизни чиниқтиринг.
Камола тайёрлади.






