Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида яшовчи ёш рэпер Дилшод Ибрагимов (ATL4NT) бувиси билан оригинал рэп композицияни ижро этди, деб хабар берди “Тengrinews.kz” нашри.
Дилшод Ибрагимов бувиси билан айтган рэпни Instagram саҳифасига жойлаштирди. Мазкур видео бир неча кун мобайнида ижтимоий тармоқларда машҳур бўлиб, уни минглаб фойдаланувчилар томоша қилди, улар кекса аёлнинг ижросидан ҳайратга тушди.






