Озарбайжон президенти Илҳом Алиев рафиқаси Меҳрибон Алиевани мамлакатнинг илк вице-президенти этиб сайлади, деб хабар берди “Мeduza.io” нашри.
Озарбайжон президентининг 21 февралдаги фармойиши давлат раҳбарининг расмий сайтида эълон қилинди.
Вице президентлик лавозими Озарбайжон Конституциясида 2016 йилнинг сентябрь ойида пайдо бўлди. Конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича ўтказилган референдумда 90 фоиз фуқаро бу қарорни қўллаб-қувватлаб, ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирган эди. Бундан ташқари, конституцион реформа Озарбайжон президентининг ваколат муддатини 5 йилдан 7 йилга узайтирди. Меҳрибон Алиева 2005 йилдан буён Озарбайжон Миллий мажлиси депутати ҳисобланади.






