Тошкентда муқаддам ёпилган автомобиль йўллари очилишда давом этмоқда. 18 февраль,шанба куни Мустақиллик шоҳ кўчасидан Тамара Хоним кўчаси(«Дархон» кафеси атрофида)га ўтиш йўли очилди. Бу ҳақда “Газета.uz” хабар бермоқда.
Мазкур йўл 2015 йил ёзида шоҳ кўча бўйлаб жойлашган бошқа бир қанча участлар қатори ёпилган эди. 2016 йил октябридан эса ушбу участкаларни босқичма-босқич очиш бошланди.






