АсосийDunyo

​Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистон президенти лавозимида иш бошлади

'​Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистон президенти лавозимида иш бошлади'ning rasmi

Туркманистоннинг сайланган президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ашхобод шаҳридаги Руҳият Саройида инаугурация муносабати билан ўтказилган тадбирда қасамёд қабул қилди, деб хабар берди “Interfax.ru” нашри.

У ўнг қўлини Конституция устига қўйиб, президентлик қасамёдини қабул қилди. Шундан кейин мамлакатнинг сайланган раҳбарига президентлик гувоҳномаси топширилди. Давлат мадҳияси янгради, Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистон давлат байроғига ҳурмат бажо келтирди ва унинг ўз вазифасини адо этишга киришгани тантанали равишда эълон қилинди.

Туркманистон президентлиги учун ўтказилган сайловда 9 нафар номзод ичидан Гурбангули Бердимуҳамедов 97, 28 % овоз билан ғалаба қозонди.

Бошқа янгиликлар