Маданий-оммавий тадбирларни юқори даражада ўтказишни кенгайтириш мақсадида “Истиқлол” ва “Туркистон” санъат саройлари Тошкент шаҳар ҳокимияти ихтиёридан чиқарилди.
Ушбу саройлар Маданият вазирлиги тасарруфига ўтказилди, уларнинг ўз даромадлари билан қопланмайдиган қисмидаги харажатларини молиялаштириш учун республика бюджетидан маблағ ажратилиши белгиланди.






