Европа Лигаси турнири 1/16 финал дастлабки ўйинида “Вильярреал” ва “Рома” клублари ўзаро баҳс олиб боришди.
Муросасиз ва голларга бой кечган ўйинда римликлар 4:0 ҳисобида зафар қучиб, “сариқ сув ости кемаси”ни чўктириб юборди.
Ғолиблар сафида Эдин Жеко хет-трик муаллифи бўлди. Яна битта голга Эмерсон муаллифлик қилди. Шу тариқа “Рома” йирик ғалабани тантана қилди.

“Вильярреал” (Испания) – “Рома” (Италия” 0:4 (0:1, 0:3)
Голлар: 0:1 – 32 Эмерсон, 0:2 – 65 Жеко, 0:3 – 79 Жеко, 0:4 – 86 Жеко.
“Вильярреал” – Асенхо, Марио Гаспар, Мусаккьо, Руис, Коста, Кастильехо (Черышев, 67), Тригерос, Сориано, Дос Сантос, Бакамбу (Адриан, 65), Сансоне (Борре, 82).
“Рома” – Алиссон, Манолас, Фасио, Рюдигер (Жезус, 71), Бруно Перес, де Росси, Стротман, Эмерсон, Наингголан (Паредес, 90), Эль-Шаарави (Салаҳ, 62), Жеко.
Огоҳлантиришлар: Марио Гаспар (44), Бруно Перес (89).






