“Барселона” жамоаси етакчилари “ПСЖ”га қарши ЕЧЛ нимчорак финал дастлабки ўйинидан кейин учрашди. Каталонияликлар 0:4 ҳисобидаги йирик мағлубиятни қабул қилиб олганди.
Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича, футболчилар клуб бош мураббийи Луис Энрикенинг баъзи қарорларидан норози бўлди. Футболчиларга мураббийнинг тактик ғоялари ва ўйинчиларни алмаштириш қарорлари ёқмади.
Эслатиб ўтамиз, “Барселона” ва “ПСЖ” ўртасидаги жавоб учрашуви 8 март куни “Камп Ноу” стадионида бўлиб ўтади.






