АсосийDunyo

​94 ёшли “кунг-фу буви” бутун қишлоқ аҳлини қўрқувга солади

'​94 ёшли “кунг-фу буви” бутун қишлоқ аҳлини қўрқувга солади'ning rasmi

Хитойнинг шарқий қисмида жойлашган Чжэнцзян вилоятининг Нинхай туманида яшовчи 94 ёшли кекса аёл Хитой жанг санъатини мукаммал даражада билади, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.

Маҳаллий аҳоли уни “кунг-фу буви”, деб атайди.

“Кунг-фу буви”нинг исми Чжан Хексиан бўлиб, у тўрт ёшидан бошлаб жанг санъати билан шуғулланган. Кекса аёл ҳар куни эрталаб тонгни кунг-фу машқлари билан бошлайди.

“Онам жуда эрта уйғонади ва ҳар куни жисмоний машқлар билан шуғулланади. Машқ қилиб бўлгач, пиёда қишлоқни айланади. Онам ёшлигида қишлоқ аҳолисини безори ва босқинчилардан ҳимоя қилган. Унинг узоқ умр кўришига атрофдаги одамларга беминнат ёрдам бериши сабабчидир”, дейди унинг ўғли Фэн Чуанин.

Бошқа янгиликлар