Европа Чемпионлар лигасининг нимчорак финал дастлабки учрашувида “Бавария” ўз майдонида “Арсенал”ни 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Championat.com нашрининг маълум қилишича, мюнхенликлар шу тариқада мазкур мусобақа жоирасида ўз майдонидаги ғалабали сериясни 16 та ўйинга етказиб олди.
“Бавария” жамоаси охирги марта 2014 йилнинг апрель ойида ўз майдонида Европа чемпионлар лигасининг ярим финалида “Реал”дан 0:4 ҳисобида мағлубиятга учраган эди.
Маълумот учун, “Арсенал” ва “Бавария” ўртасидаги жавоб ўйини 7 март куни Лондондаги “Эмирейтс” стадионида бўлиб ўтади.






