АсосийDunyo

​Париждаги оммавий тартибсизликни тўхтатиш учун полиция кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланди

'​Париждаги оммавий тартибсизликни тўхтатиш учун полиция кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланди'ning rasmi

Кеча тунда минглаб одамлар Париж кўчаларига чиқишди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.

Полицияга қарши ўтказилган норозилик намойишида оломон томонидан дўкон витриналари синдирилди, автомобиллар ағдарилди ва полициячилар тошбўрон қилинди. Полициячилар махсус хизмат ходимларини ёрдамга чақиришга мажбур бўлишди. Намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ сепган полициячилар кучлар тенг эмаслигини кўриб, қочиб қутилишди.

Полициячилар жанжал-тўполонда иштирок этган ўнлаб одамларни қўлга олишди. Мазкур намойиш оқибатида йўлдан ўтиб кетаётган бир нечта йўловчи жабрланди. Полициячиларнинг қора танли муҳожирни калтаклаб, унга нисбатан куч ишлатгани норозилик намойиши ўтказилишига сабаб бўлди. Ҳозирда жабрланган қора танли муҳожир касалхонада ётибди, у шифохонадан туриб, одамлардан намойишни тўхтатишни илтимос қилмоқда.

    Бошқа янгиликлар