Уч номаълум шахс Тошкент вилояти Паркент шаҳрида яшовчи фуқаронинг уйига очиқ қолган эшик орқали бостириб кириб, уй бекаси 63 ёшли аёлни пичоқ билан қўрқитиб, қўл оёқларини боғлаб, уриб тан жароҳати этказиб, 500 минг сўм пули, 2 дона "Нокиа" мобил телефонини ва "Бренди" номли спиртли ичимлигини олиб, воқеа жойидан яширинганлар.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Паркент шаҳрида яшовчи икки нафар 29-32 ёшли ва Юқоричирчиқ туманида яшовчи 43 ёшли фуқаролар содир этганлиги аниқланиб, гумонланувчилар “иссиқ изида” қўлга олинди.
Уларга нисбатан ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея хабар беради ИИВ матбуот хизмати.






