АсосийDunyo

​Саратовда тез ёрдамга қўнғироқ қилган эркакнинг уйига дафн маросими машинаси етиб келди

'​Саратовда тез ёрдамга қўнғироқ қилган эркакнинг уйига дафн маросими машинаси етиб келди'ning rasmi

Январь ойининг охирида Россиянинг Саратов шаҳрида яшовчи эркак 92 ёшли бувиси ўзини ёмон ҳис қилаётганлиги туфайли 112 рақамли алоқа каналига қўнғироқ қилиб, уни “Тез ёрдам” станцияси билан улаб беришни илтимос қилган, деб хабар берди “Газета.ру” нашри.

Аммо кутилган “Тез ёрдам” машинаси ўрнига дафн маросими билан шуғулланувчи компаниянинг тобут ташувчи автомобили етиб келган. Орадан 40 дақиқа ўтгачгина реанимобиль келган.

Саратов вилоят губернатори Валерий Радаев ўрибосари Иван Кузьминга мазкур вазиятга ойдинлик киритишга буйруқ берди. Прокуратура бу ҳодиса юзасидан текширув ишларини бошлаб юборди.

Бошқа янгиликлар