Англиянинг амалдаги чемпиони “Лестер” АПЛ 25-турида сафарда “Суонси” 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Жамоа 2017 йилда АПЛ доирасида бирон марта ҳам гол ура олмади. Бу ўта аянчи ва шармандали кўрчаткич. Англия чемпиони кетма-кет бешинчи ўйинда ютқазди. Сўнгги олти ўйинда эса голсиз серияни давом эттирмоқда. “Тулкилар”нинг голсиз серияси 10 соатга етди, деб ёзади Sports.uz.
Қайд этиш керакки, Англия чемпионатининг дастлабки 4 та дивизионида фақатгина “Лестер” 2017 йилда мамлакат лигаси доирасида гол ура олмади, қоган ҳар бир жамоа битта бўлса ҳам гол киритган.






