Туркманистоннинг амалдаги раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедов 97,69% овоз билан республикага учинчи муддатга Президент этиб сайланди, дея хабар берди мамлакат МСК раиси.
12 февраль куни бўлиб ўтган Президент сайловида рўйхатга олинганларнинг 97,27% фоизи қатнашди.
Бердимуҳамедовдан ташқари мазкур лавозим учун 8 киши кураш олиб борди.
Туркманистон Демократик партияси томонидан номзоди илгари сурилган Гурбангули Меликгулиевич Бердимуҳаммедов умумий овозберувчиларнинг 3 067 924 овозини йиғди.
Қонун бўйича Туркманистон МСК етти кундан кеч бўлмаган муддатда сайлов хулосаларини тақдим этиши лозим.
Бердимуҳаммедов 59 ёшда. Унинг тиббиёт фанлари доктори, иқтисодиёт фанлари доктори илмий унвонлари мавжуд. У Туркманистон фанлар академиясининг академиги саналади. У рус ва немис тилларини билади. Оилали, бир ўғил ва икки қизнинг отаси.






